15:50 / 11.07.2016
3211

ОАВ: АҚШ мудофаа вазири эълон қилинмаган ташриф билан Ироққа келди

Google image

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер эълон қилинмаган ташриф билан Ироққа келди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Унинг хабарига кўра, америкалик вазир Бағдодда “Ироқнинг расмий вакиллари ва мамлакат армияси қўмондонлиги вакиллари билан кўришади”.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Сурия ва Ироқда жойлашиб олган ИШИД террорчилик гураҳига қарши курашаётган коалицияга раҳбарлик қилади.

Top