10:45 / 12.07.2016
3570

АҚШнинг Балтимор шаҳрида номаълум шахс намойишчиларни ўққа тутди

Номаълум шахс АҚШнинг Балтимор шаҳрида (Мэриленд штати) зўравонликка қарши намойишга чиққан кишиларни ўққа тутди. Балтимор полиция бошқармаси маълумотига кўра, бу ҳужум натижасида 5 киши жароҳатланган. Айни вақтда уларнинг ҳаётига хавф остида эмас.

Маълум қилинишича, намойишда тахминан 20-30 атрофидаги киши қатнашган.

Полиция вакили ҳозирча ҳужумдан кўзланган мақсад ҳам, гумонланувчилар ҳам аниқланмаганини айтган.

Намойиш 10 июль, якшанба куни Балтиморда 24 ёшли маҳаллий қора танли фуқаро ўлдирилиши ортидан келиб чиқди. Намойиш марҳумнинг қариндош ва яқинлари томонидан уюштирилган.

Ўтган йили Балтиморда 344та қотиллик юз берган, шундан 301тасида ўқотар қуролдан фойдаланилган. АҚШ рўйхатга олиш маълумотларига кўра, шаҳар аҳолиси сони 622 минг кишини ташкил этади.

Top