11:18 / 12.07.2016
6852

Америкалик олимлар смартфонларни YouTube орқали бузиб кириш йўлини топишди

Американинг Беркли ва Жоржтаун университети олимлари мобил қурилмаларни YouTube хостингидаги видеороликларга киритилган яширин овозли буйруқлар ёрдамида бузиб киришнинг самарали усулини ишлаб чиқишди. Бу ҳақида ZDNet портали маълум қилди

Олимларнинг сўзларига кўра, қурилмани бузиш учун гаджетнинг эгаси YouTube каналидаги роликларни кўришининг ўзи кифоя. 

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бузиб кириш "ташқаридан" амалга оширилиши ҳам мумкин - YouTube каналидаги видеороликларни смартфонга яқин қурилмаларда (ноутбук, ПК, смарт-ТВ) кўрилса, буйруқлар девайсга йўналтирилади ва шу йўл билан унга бузиб кирилади. 

Смартфонларни бузиб киришнинг бундай усули хакерларга мобил қурилмаларга зиён етказадиган дастурий таъминот юбориш ёки конфигурация параметрларини сохталаштириш имконини беради. 

Top