Самарқанд шаҳрида ҳаракатланаётган антиқа кўринишдаги автомобиль сурати пайдо бўлди. Усмон Ибодов исмли твиттер фойдаланувчиси бу автомобиль суратларини ўз твиттерига жойлаган.
Аниқлик киритилишича, машина русуми - «Газ-3110» бўлиб, унинг усти синтетик газон билан қопланган.
Мазкур автомобилнинг нима мақсадда газон билан қопланганига аниқлик киритилмаган.