19:30 / 12.07.2016
8714

Тармоқда янги iPhone 7 суратлари пайдо бўлди

Француз блоги Nowhereelse сентябрда тақдим этилиши кутилаётган Apple iPhone 7 ва iPhone Pro смартфонларининг суратларини чоп этди. Сайт таҳририяти суратнинг ишончлилигига кафолат бера олмайди.

Қурилмаларнинг бирида, яъни iPhone 7да асосий объективнинг катталашганини кўриш мумкин. Ўз ўрнида, суратдаги iPhone 7 Pro смартфонининг орқа томонида иккита камера мавжуд.

Аввалроқ бундай объектив мавжуд бўлиши ҳақида бошқа ОАВ ҳам ҳам берган эди. Бироқ суратлар янги Apple гаджетларида 3,5 мм ҳажмли аудиоулагичлар олиб ташланишини акс эттирмаган. Nowhereelse муаллифлари қайд этишича, суратларда шунчаки «ўйинчоқ» — ички ва фарқловчи белгиларга эга бўлмаган гаджет талқини тасвирланган.

Top