14:07 / 13.07.2016
4557

Нью-Йоркда "манхэттенхенж" кўриниши

Куни кеча Нью-Йорк аҳолиси ноёб ва қизиқарли ҳодиса - манхэттенхенжнинг гувоҳи бўлди. Қуёш ботаётганда (ёки чиқаётгандаги) унинг нурлари шаҳар осмонўпар бинолари орасидан ўтадиган кўриниш шундай номланади. Бунда 29 даражали бурчак остида кесишган авенюларда ва хоч кўчаларда Қуёшни кузатиш мумкин бўлади. Манхэттенхенжни йилда бир неча маротабагина белгиланган бир вақтда кўриш имкони пайдо бўлади. Қуёшнинг ботаётган нурларидан 29 май ҳамда 11 ёки 12 июлда баҳра олинади. Қуёшнинг чиқишида ҳам бундай ҳодиса йилда икки марта содир бўлади - 5 декабрь ва 8 январь. 

"Манхэттенхенж" атамаси мазкур ҳодисага яқиндагина берилди, у "стоунхенж" (Уилтшир графлигидаги мегалитик тузилмалар) сўзидан келиб чиқади.

\

Top