01:42 / 14.07.2016
4831

Мэй: Британия "улкан миллий ўзгаришлар" остонасида турибди

Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй Буюк Британияни Brexit билан боғлиқ "улкан миллий ўзгаришлар" кутаётганидан огоҳлантирди.

"Биз ҳозир муҳим босқичда турибмиз, улкан миллий ўзгаришлар вақти келмоқда. Бироқ биз Буюк Британия бўлганимиз учун бу чақириқни қабул қиламиз. Ва биз ҳамма учун яхши бўлган давлатни яратамиз. Бу мен бошқарадиган ҳукумат миссияси бўлади. Биз яхшироқ Британияни қурамиз", деб айтди Мэй бош вазир сифатидаги ўзининг биринчи нутқида.    

Мэй Букингем саройидан қайтгандан кейин, Даунинг-стрит кўчасидаги бош вазир қароргоҳи кираверишида нутқ сўзлади.

Эслатиб ўтамиз, 13 июлда қиролича Елизавета II Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг истеъфосини қабул қилди ва Тереза Мэйни янги бош вазир этиб тайинлади.

Top