00:23 / 14.07.2016
4612

Мэй: Буюк Британия дунёда янги позитив роль ўйнайди

Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй янги лавозимида ўзининг биринчи оммавий баёнотида мамлакат Европа Иттифоқидан чиққандан кейин "дунёда янги позитив роль ўйнашини" маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Референдум натижаларига кўра, биз буюк миллий ўзгаришлар вақтига дуч келдик", деб айтди Мэй Даунинг-стрит, 10 манзили бўйича жойлашган янги идорасига киришидан аввал.

Мэй, шунингдек, Буюк Британия дунёда янги роль ўйнашини айтди.

"Мен биламан, чунки биз, Буюк Британия, бу чақириқни қабул қиламиз. Биз Европа Иттифоқини тарк этаётганимиз сабабли, дунёда биз учун кучли позитив роль яратамиз ва Буюк Британияни нафақат баъзи табақалар учун, балки ҳар биримиз учун ишлайдиган қиламиз", деб айтди Мэй.

Top