17:56 / 14.07.2016
11877

Учтепа туманида “Футбол-2016” мусобақаси бўлиб ўтди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Учтепа туман Кенгаши ва Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан “Ёзни “Камолот” билан!” лойиҳаси доирасида тумандаги 193-сонли умумий ўрта таълим мактабида мактаб ўқувчилари иштирокида “Футбол-2016” номли футбол мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада 150 нафарга яқин ўқувчилар иштирок этиб, гуруҳларга бўлинган ҳолда жамоалар босқичма-босқич ўйинларда ўзаро куч синашишди. Ўйинлар натижаларига кўра, финалга йўлланма олган 107 ва 193 мактаб жамоалари ўртасидаги қизғин баҳс 193-мактаб жамоаси фойдасига 3:1 ҳисобида якунланди.Ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғаларни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Учтепа туман Кенгашининг янги сайланган раиси Ойбек Раҳмонбердиев тантанали равишда топширди.

Ўтказилган мусобақа билан барча иштирокчи ёшларнинг кайфиятини кўтаринки руҳда бўлишига ҳамда ёз мавсумини мазмунли ўтказишига кўмаклашилди.

Учтепа туман Кенгаши матбуот хизмати

Top