18:28 / 15.07.2016
15235

АҚШ ўзбекистонлик чегарачиларга юк машиналари тақдим этди

Фото: uzdaily

12 июль куни АҚШ Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачиларига MAN русумли олтита юк машинаси совға қилди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

Ушбу юк машиналари Самарқандда ишлаб чиқарилган ва чегарачиларнинг автопаркини янада кенгайтиришга хизмат қилади, дейилади маълумотда.

Ўтган йил ҳам АҚШ Марказий қўмондонлиги худди ана шундай автомобиллардан 20 донасини ўзбекистонлик чегарачиларга тақдим этган эди. Ушбу жўнатмалар АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг бир қисми ҳисобланади.

Top