12:13 / 15.07.2016
5112

Хитой сайёҳлик агентликлари Ниццага олинган чипталар пулини қайтариб беришни таклиф қилишди

Фото: Mashable

Хитой сайёҳлик агентликлари Франциядаги терактлардан сўнг фавқулодда чоралар кўришга киришишди, улар мижозларга Ниццага олинган чипталар пулини тўлиқ қайтариб беришни таклиф қилишмоқда. Бу ҳақида Shanghai Daily маълум қилди

Манбага кўра, нафақат Ниццага олинган чипталар пули қайтарилади, балки Франция жанубига олинган чипталар ҳам қайтарилиши мумкин. 

15 июлдан 21 июлга қадар Францияга боришни режалаштирган кишиларнинг барчаси саёҳат йўлланмалари учун пулни қайтариб олишлари мумкин. 

Франциядаги сайёҳларга эса одамлар кўп тўпланадиган жойларни четлаб ўтиш тавсия қилинмоқда. 

Top