05:35 / 16.07.2016
3963

Керри АҚШ Туркиянинг ҳозирги ҳукуматини тўла қўллаб-қувватлашини маълум қилди

АҚШ давлат котиби Жон Керри Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан бўлган телефон суҳбатида мамлакатнинг демократик йўл билан тайинланган ҳукуматни тўла қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Давлат департаментининг Вашингтонда бўлган матбуот анжуманидаги расмий баёнотида Туркиядаги воқеалар АҚШни “чуқур қайғуга солади”.

"Биз беқарор вазиятни кузатиб борамиз", - деди Керри.

Айни дамда Туркияда бўлган америкаликларга эҳтиёткор бўлиш ва уйлардан ташқарига чиқмаслик тавсия қилинган.

Top