02:51 / 16.07.2016
7717

Турк ҳарбийлари тўнтаришдан сўнг мамлакатлар билан алоқалар узилмаслигини баён қилди

Турк ҳарбийлари мамлакатда тўнтаришдан сўнг халқаро алоқалар аввалгидек қолиши ҳақида маълум қилишди.

"Турк қуролли кучлари конституцион тузум, демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг қайта таъмин ва таъсис этилиши, мамлакатда қонун устиворлиги қайта амал қилиши, бузилган тинчлик тартибининг қайта жорий этилиши мақсади билан давлат бошқарувини тўлалигича ўз қўлига олди", дейилди TRT эфирида.

Аввалроқ Туркия бош вазири мамлакатда бир гуруҳ ҳарбийлар томонидан давлат тўнтаришига уриниш содир бўлганлигини маълум қилган эди.

Турк полицияси Истанбулдаги Босфор кўпригининг ҳар икки томондан ҳаракатини тўхтатиб қўйган. Анқара марказида жойлашган Туркия бош штаби олдида отишмалар эшитилган ва бош штаб раҳбари Хулуси Акар асир олинган.

Top