10:20 / 16.07.2016
6374

Туркиянинг етакчи футбол жамоалари ҳарбий тўнтаришга қарши эканликларини изҳор қилишди

Туркиянинг футбол бўйича чемпионатининг етакчи жамоалари мамлакатнинг конституцион ҳокимиятини ағдариш учун давлат тўнтаришига бўлган уринишни қоралаб, демократия тарафдорлари эканликларини эълон қилишди. Хусусан, ўтган йилги мавсум чемпиони "Бешиктош" футбол жамоаси демократия тарафдори эканини маълум қилди. 
 
— Яшасин демократия! — дейилади жамоанинг расмий Twitter-саҳифасида. 

Туркиянинг вице-чемпиони "Фенербаҳче" ҳам сафдошларидан ортда қолмаслигини ва демократик тузумни маъқуллашини билдирган. 
 
— Биз ҳар доим демократияни ёқлаганмиз, — дейилади "сариқ канарейкалар" баёнотида.

Машҳур "Галатасарой" жамоаси ҳам демократия учун курашишини билдирган. 

Жамоанинг Twitter расмий саҳифасида — Биз демократия учун! — деган сўзларни кўриш мумкин

"Трабзонспор" жамоаси ҳам ўз навбатида Туркияда амалга ошмай қолган ҳарбий давлат тўнтаришини қоралашини маълум қилган. 

— Биз ҳар қандай тўнтаришга қаршимиз, биз давлат ва халқимиз учун! — дейилади жамоанинг Instagramдаги расмий саҳифасида.

Top