20:25 / 17.07.2016
7170

Арманистонда мухолифат тарафдорларини оммавий равишда ҳибсга олиш бошланди

Фото: Асатур Есаянц / Sputnik

Арманистонда "Парламент таъсисчилари" партияси тарафдорларини ҳибсга олиш бошланди. Бу партия аъзолари бугун Ереван яқинидаги полиция биносига ҳужум қилиб, одамларни гаровга олганди.

«Интерфакс» агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳаракат вакиллари бутун мамлакат бўйлаб ўз тарафдорлари таъқиб этилаётгани ҳақида маълум қилишган.

Арманистон омбудсмани томонидан ҳам ушбу маълумот тасдиқланди.

Республика инсон ҳуқуқлари бўйича аппаратнинг махсус гуруҳлари ҳибсга олинганлар ташланаётган қамоқхоналарга ташриф қилмоқда.

Айни вақтгача партиянинг қанча тарафдори қамоққа олингани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

17 июль куни тонгида қуролланган кишилар гуруҳи Ереван яқинидаги Эребуни туманида полиция патруль-пост хизмати полкига ҳужум қилди ва ўз етакчилари  Жирайр Сефиляннинг озод қилиниши ҳамда ҳукуматнинг истеъфога чиқишини талаб қилди. 

Ҳужум вақтида 1 киши ҳалок бўлиб, 2 киши жароҳатланган.

Top