17:07 / 17.07.2016
4502

Еревандаги ҳужум оқибатида ўлдирилган ҳарбийнинг лавозими полковник бўлган

Арманистон пойтахти Ереван шаҳри яқинидаги Эребунида жойлашган патруль-пост полки биноси қуролли шахслар томонидан эгалланиши вақтида ҳалок бўлган шахс полк раҳбари ўринбосари, полковник Артур Ваноян эди. Бу ҳақда Sputnik Армения нашри ўз манбасига асосланиб хабар тарқатди.

Бу маълумот ҳозирча ўз тасдиғини топмади.

Арманистон полицияси раҳбари ўринбосари Вардан Егиазарян ва Ереван полицияси раҳбари ўринбосари Валерий Осипян гаровга олинган.

Бундан олдинроқ мухолифатчилар 7 полициячи ва 1 генерални гаровда тутиб тургани маълум бўлганди.

Ҳужум вақтида 2 киши жароҳатланган. 

Ўтган вақт давомида ўтказилган махсус операция орқали икки полициячи ходими озод қилинди.

Эребуни пойтахтнинг энг аҳоли зич яшайдиган туманларидан биридир. Полк ўрнашган ер яқинида Эребуни полиция бўлими, туман биринчи инстанция суди ҳамда маҳбусларни вақтинчалик сақлаш муассасаси бинолари жойлашган.

Туманда яшовчи аҳоли вакилларининг гувоҳлик беришича, эрталаб маҳаллий вақт билан 05:00да ўқ овозлари ва портлашлар эшитилган. Ҳозир томларга снайперлар жойлаштирилган.

Top