16:45 / 18.07.2016
3352

Ўзбекистонлик теннисчи Хитойда ўтган халқаро турнирда бош совринни қўлга киритди

Фото: Getty images

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова Хитойда Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ташкил этилган халқаро турнирда бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда. 

Нигина таиландлик Нича Лертпитаксинчайни 7:5, 6:4, хитойлик теннисчи Ди Жаони 4:6, 6:2, 4:0, чорак финалда мезбон теннисчи Фанг Йинг Хунни 6:2, 6:3, ярим финалда Жанубий Корея вакили Су Жеонг Жангни 7:5, 4:6, 7:5 ҳисобида енгди. Финалда хитойлик Фангжоу Лиу устидан 7:5, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Top