11:30 / 19.07.2016
4748

Жанубий Судандаги тўқнашувлар БМТнинг мамлакатдаги миссиясига тўсқинлик қилмоқда

БМТ Жанубий Судан миссиясини (UNMRSS) бажараётган 140 нафар ходимини вақтинчалик эвакуация қилди. Бунга Жанубий Суданда мамлакат президенти Салва Киир ва унинг ўринбосари Риек Машар тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар сабаб бўлди. Бу ҳақда БМТ расмий вакили Фарҳон Ҳақ журналистларга маълум қилган.

"Умумий ҳисобда UNMRSS ходимларининг 140 нафари ишларини тўхтатишган ва улар Жуба шаҳрига кўчирилган. Миссия барча зарур операцияларни давом эттиради", - деди у. 

UNMRSS таркибида 1580 нафар ходим ишлайди. Улар орасидан 1200 нафари хорижий фуқаролар.

Аввалроқ БМТ ходимларнинг бир қисми Угандадаги Энтеббе шаҳрига кўчирилгани ҳақида хабар берган эди.

Жанубий Судандан ўз фуқаролари ва ходимларини бир қатор давлатлар, жумладан, Буюк Британия, Германия, Италия, Ҳиндистон, Канада, АҚШ, Жанубий Корея ва Япония ҳам кўчирмоқда.

Top