11:15 / 20.07.2016
8560

АҚШда “Соҳибжамол” фильми яратувчиси ҳаётдан кўз юмди

Ҳолливуднинг машҳур актёри ва режиссёри Гарри Маршалл 19 июль куни 82 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Hollywood Reporter маълум қилди. Манбага кўра, бунга ўпка яллиғланиши асоратлари сабаб бўлган, бироз аввал Маршалл инсультни бошдан ўтказган. 

Кинорежиссёрнинг “Қочоқ келин” ва  “Эски янги йил” каби фильмлари ҳам Ҳолливуднинг энг машҳур картиналари қаторидан ўрин олган. 

Top