20:11 / 20.07.2016
18476

Дубайдаги осмонўпар биноларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Дубайнинг энг баланд биноларидан бири бўлган Sulafa Tower’да чиққан ёнғин мамлакат фуқаро мудофааси томонидан тахминан 3 соат ичида саккизта ўт ўчириш мосламаси томонидан ўчирилди. Бу ҳақида Emirates 24|7 нашри маълум қилди. 

Манбага кўра, Media One меҳмонхонасига олиб борувчи барча йўллар ёпилган, Jumeirah Beach Residence’га элтувчи йўл бундан мустасно. 

Ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин юқори қаватлардан бирида бошланиб, пастки қаватларга тарқалган. 

Ёнғиндан ҳеч ким жабр кўрмаган, меҳмонхонада яшовчилар ўз вақтида эвакуация қилинган. 

76 қаватли осмонўпар бинонинг баландлиги 288 метрга тенг. 

Top