10:39 / 20.07.2016
11860

Хакерлар Pokemon Goни йўқ қилмоқчи

PoodleCorp хакерлик гуруҳи Pokemon GO ўйинини «йўқ қилиш»га ваъда берди, деб хабар қилмоқда Independent газетаси. 

Хакерлар шунингдек, кенг қамровли ҳужум уюштириш санасига ҳам кесатишган. Бу 1-август бўлади, деб ёзади Британия нашри. Бундан аввал, ўтган дам олиш кунлари номаълум кишилар ўйинни ишлаб чиқарган компания серверларига ҳужум уюштиргани боис, илова муаммоларга дуч келган эди. 

Мазкур носозлик учун жавобгарликни зиммасига олган OurMine хакерлик гуруҳи уқдиришича, бу аслида компания мутахассислари хавфсизлик борасидаги мавжуд заиф нуқталарни аниқлаб олишлари ва уларни бартараф этишлари учун амалга оширилган  ўзига хос «соғломлаштириш» ҳужуми бўлган.

Top