17:14 / 20.07.2016
6065

Хитой 2025 йилга бориб тезюрар темирйўл магистраллари тармоғини кенгайтирмоқчи

Фото: AP

Хитой ҳукумати 2025 йилга бориб, мамлакатдаги тезюрар темирйўл магистраллари тармоғи узунлигини икки баробар – 38 минг километрга узайтирмоқчи. Бу ҳақида ХХР Ислоҳотларни ривожлантириш миллий комиссиясининг (NDRC) хабарига асосланиб, РИА “Новости” маълум қилди. 

Бугунги кунда Хитой дунёдаги энг ривожланган тезюрар темирйўл тармоғига эга. Унинг умумий узунлиги тахминан 19 минг километрни ташкил қилади. Ҳукумат режасига кўра, 13-беш йиллик охирига келиб (2020 йил), унинг узунлиги 30 минг километргача чўзилади. 

NDRC маълумотига кўра, 2025 йилга бориб, мамлакатдаги барча темирйўлларнинг умумий узунлиги ҳозирги 121 мингдан 175 минг километргача чўзилади. 2020 йилга бориб эса, Хитойдаги барча темирйўлларнинг умумий узунлиги, режага мувофиқ, 150 минг километрдан иборат бўлиши ва мамлакатнинг 80 фоиздан кўпроқ йирик шаҳарларини ўзаро боғлаши лозим.  

Хитой ҳукумати тақдим этган ҳисоботга кўра, 2016 йилда темирйўл қурилишига жалб этилган инвестициялар 123 миллиондан ортиқни ташкил қилади. Жорий йилда темирйўл ва автомобиль транспорти инфратузилмасига жалб этилган инвестициялар тахминан 377 миллиард доллардан иборат. 

Top