20:29 / 20.07.2016
13341

Ҳиндистонда сигирнинг ўлимида айбланган 4 киши оломон томонидан дўппосланди

Фото: Washington Post

Ҳиндистонда охирги вақтларда сигирларни ҳимоя қилувчи радикал гуруҳнинг безориликлари кўпайиб бормоқда. Гужарот штатида бир гуруҳ радикаллар тўрт нафар эркак кишини ечинтириб, таёқ билан калтаклашди. Калтакланувчилар сигирнинг ўлимида айбланганди. Бу ҳақда Ҳиндистон телеканалларига асосланиб, The Washington Post хабар бермоқда.

Мазкур радикал гуруҳ маҳаллий ҳукумат биноси олдида норозилик намойиши ўтказди ва улардан бири пол тозалаш учун ишлатиладиган суюқликни ичиб, ўлиб қолди. Буни ҳукуматнинг сигирлар қирилиб кетаётганига эътиборсиз бўлаётгани учун исён деб маълум қилишди.

Бундай ҳаракатлар охирги вақтларда Ҳиндистонда кўп учрамоқда. Яқинда ҳиндистонлик мусулмон кишини гўшт савдосида айблаб, кўпчиликнинг олдида намойишкорона хўрлашган эди. Ҳозирча ҳукумат маҳаллий радикал сигир-ҳимоячиларига қарши бирор чора кўргани йўқ.

Top