18:56 / 20.07.2016
6159

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Россиянинг «Уфа» клуби билан ўйнайди

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашуви доирасида Россиянинг «Уфа» клубига қарши майдонга тушади. Бу ҳақда «Уфа» клуби расмий сайтида хабар берилган.

«Уфа» клуби айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси каби Австрияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Бугун 20 июль куни жамоамиз Ўзбекистон терма жамоаси билан учрашади», - дейилган хабарда.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Учрашув «Уфа» клубининг YouTube порталидаги каналида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Top