15:23 / 21.07.2016
5926

«Боруссия» Гётценинг қайтгани ҳақида эълон қилди

Марио Гётценинг «Бавария»дан Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қайтиши бўйича жараён якунланди.

Дортмундликлар клуби Германия терма жамоаси футболчисини трансфер қилгани ҳақида расман маълум қилди.

Жамоа собиқ футболчиси билан 4 йиллик шартнома тузган. Унинг трансфери учун 26 млн евро тўланган.

Аввалги хабарларда футболчининг Дортмунддаги маоши миқдори 8 миллион евро бўлиши айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Гётце «Боруссия»дан «Бавария»га 2013 йили 37 миллион евро эвазига ўтганди. Гётценинг «Бавария»даги йиллик маоши миқдори 12 миллион евро эди.

Манба: Tribuna.uz

Top