20:08 / 21.07.2016
10205

"Чемпион" газетасининг навбатдаги сони муқовасида Ўзбекистон мтж бош мураббийи дорбозга қиёсланди

Чемпион+ газетасининг 2016 йил №27 сони 21 июлдан бошлаб республикадаги газета пештахталарида сотилиши бошланди.

Газета муқовасида футбол бўйича  Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян дор устидаги дорбоз сифатида тасвирланган. Бу суратда у бир қўлида Ўзбекистон терма жамоасини, иккинчи қўлида "Пахтакор" клубини тутиб турганига ишора қилинади. 

Шунингдек, газетада миллий терма жамоа билан ЖЧ-2018 турнири 3-саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган мураббий фаолияти спорт журналисти Қаҳрамон Аслановнинг "Дунёдаги энг яхши/ёмон касб" номли мақоласида қаламга олинган.

32 саҳифали ушбу газета 4000 нусхада нашр қилиб келинмоқда. Сотувдаги нархи - 1500 сўм.

Top