16:07 / 22.07.2016
6466

Байден: Давлат тўнтариши ижрочилари қонунга мувофиқ таъқиб қилиниши керак

АҚШ вице-президенти Жо Байден Туркия бош вазири Бинали Йилдирим билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, Анқара ҳукуматини давлат тўнтаришига уринишга оид тергов ишларини қонун доирасида олиб боришга чақирган, деб хабар қилаяпти Reuters агентлиги.

Байден Туркия демократияси ва ушбу мамлакат фуқароларининг демократик институтларга содиқлигини қўллаб-қувватлашини билдирган. 

Шунга мувофиқ, унинг қайд этишича, давлат ҳокимиятига қарши ҳарбий исён иштирокчиларини таъқиб қилиш ҳам демократик қоидалар ва қонунга риоя қилинган ҳолда бўлиши зарур. 

Аввалроқ, ЕИ дипломатияси етакчиси Федерика Могерини ва қўшничилик, кенгайиш масалалари бўйича музокаралар сиёсати еврокомиссари Йоханнес Хан, давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, Туркия ҳукумати қўллаётган чораларни қабул қилиб бўлмаслиги ҳақида баёнот беришган эди. 

Ўз навбатида, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова, турк ҳукуматининг чораларини «мажбурий» деб баҳолаганди.

Top