00:04 / 22.07.2016
7000

Эдвард Сноуден iPhone учун махсус хизматлардан ҳимояловчи ғилоф яратиш устида ишламоқда

Google image

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден ва хакер Эндрю Хуанг iPhone учун смартфон эгасининг шахсий маълумотларини ҳимояловчи ғилоф яратиш устида ишлашмоқда, деб хабар бермоқда Wired.

Кичик дисплейли ғилоф смартфоннинг орқа қопқоғига маҳкамланади  ва SIM-карта слоти орқали уланади. Қурилма ёрдамида фойдаланувчи iPhone антеннаси орқали узатиладиган сигналларни кузатиши мумкин. Агар смартфон эгаси шахсий маълумотларига хавф туғдирувчи сигнал аниқланса (мисол учун, жойнинг аниқланиши), унда тизим бу ҳақда фойдаланувчини огоҳлантиради ва маълумотларни узатишнинг барча функцияларини ўчиради.      

Сноуден тизим "авиарежим" функциясидан кўра, маълумотларни режалаштирилмаган узатишдан яхшироқ ҳимоялашини айтди. Унинг айтишича, турли давлатлар ҳукуматлари махсус қурилмалар ёрдамида исталган маълумотни узатиш ўчирилган бўлса ҳам, смартфонга кира олганлар.

Таъкидланишича, ҳозирда тизим яратилишининг бошланғич босқичида турибди, бироқ Сноуден ва Хуанг бу қурилмани серияли ишлаб чиқариш режаси устида ишлашмоқда.

Top