10:54 / 22.07.2016
7279

Трамп АҚШ чегара деворлари билан ўралишини маълум қилди

Фото: RIA

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ўзининг дастурий нутқи доирасида АҚШнинг қуруқликдаги чегарасида девор қуриш тўғрисидаги ваъдасини такрорлади. 

"Биз ноқонуний иммиграция ва зўравонликка чек қўйиш, гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатиш учун буюк чегара деворини бунёд қиламиз", - деди Трамп Кливленддаги Республикачилар съездининг ёпилишида. 

У одам савдоси ва чегарадан ноқонуний ўтиш, миллионлаб ноқонуний муҳожирларни депортация қилишга ваъда берди. "Муддати ўтган визалар билан бу ерда қолиб кетаётган миллионлаб кишилар учун қоидаларни йўлга қўйиб, қонунларимизни ҳурмат қилишга мажбур қиламиз", - дея маълум қилди Трамп. 

Трампнинг сўзларига кўра, унинг рақиби Ҳиллари Клинтон халққа "оммавий амнистия, оммавий иммиграция ва оммавий қонунсизлик"ни таклиф қилмоқда. 

"Унинг режаси барча мактаблар ва шифохоналарни (муҳожирлар томонидан) хавф остига қўяди, ишчи ўринлар ва маошларни қисқартиради, муҳожирларга қашшоқликдан қутулишга ҳалал беради", - деди Трамп. 

Top