20:30 / 23.07.2016
6040

Ироқда иккита портлаш оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди

Google image

Ироқ пойтахти Бағдоддан шимолда жойлашган Салоҳиддин вилоятида иккита портлаш оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, 19 киши жабрланди, деб маҳаллий хавфсизлик хизматидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги.

Иккала портлаш Бағдоддан 280 км узоқликдаги Ширкат шаҳрида юз берди. Биринчи портлашда террорчи-худкуш шаҳарни тарк этаётган қочқинлар орасида портловчи қурилмани ҳаракатга келтириши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Қурбонлардан кўпчилиги аёллар ва болалар бўлган. Яна 9 киши жароҳат олган. 
Иккинчи ҳолатда йўл четидаги мина портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, камида 10 киши жабрланган. 

Манбанинг айтишича, портлашларни ИШИД жангарилари уюштирган. Ҳужумлар террорчилик гуруҳининг зулмидан қочаётган маҳаллий аҳолига қаратилган бўлган.

Top