19:50 / 23.07.2016
19198

ОАВда Мюнхен мерганининг сурати пайдо бўлди

Фото:Suspect Ali Sonboly

The Telegraph нашри 18-ёшли, келиб чиқиши эронлик бўлган Германия фуқароси Али Сунбулийнинг суратини чоп этди. У, 22 июль куни Мюнхен шаҳрида ўқотар қурол билан жиноят содир этган ва якунда ўз жонига қасд қилган эди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, эронлик ўз қурбонларига фейсбукдаги қиз номидан таом таклиф этган. Унинг ғаразли мақсади шу йўл билан савдо марказида кўпроқ одам тўплашдан иборат бўлган.
 
Аввалроқ, шаҳардаги савдо марказида содир этилган отишмада 10 киши ҳаётдан кўз юмгани, 27 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди. 


 

Top