16:38 / 24.07.2016
4175

Қурол савдосида тартибларнинг кескинлаштирилиши тарафдори бўлган америкаликлар сони ортиб бормоқда

АҚШда қурол савдоси бўйича қонунчиликнинг кескинлаштирилиши тарафдори бўлган фуқаролар сони кескин ортган. Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги буюртмасига кўра тадқиқот ўтказган GfK фирмаси маълумотларида келтирилган.

Сўровномада иштирок этган 1000дан ортиқ респондентнинг 64 фоизи тартибларнинг янада қатъийлаштирилиши тарафдори ҳисобланади. 23 фоиз киши бу борадаги қонунчиликка ўзгартириш шарт эмас деб билади. 11 фоиз киши аксинча фикр билдирган, 2 фоиз сўралувчи саволга жавоб қайтармаган.

Коннектикут штатининг Ньютаун шаҳрида 2012 йилнинг 14 декабридаги фожиадан 9 ой ўтиб (ўшанда 20 ёшли Адам Лэнза "Сэнди Хук" мактабида одамларни ўққа тутганди ва 26 кишини ўлдирганди), 2013 йилда GfK фирмаси биринчи марта АР буюртмасига кўра сўров ўтказган. Фирма тадқиқотлари шуни кўрсатадики, америкаликларнинг қурол савдосига муносабати доимий равишда ўзгариб келмоқда. 2013 йилги сўровнмада қурол савдосида назоратни кучайтириш тарафдорлари 52 фоизни, 2015 йилнинг декабрида эса 58 фоизни ташкил қилганди.

Top