08:14 / 25.07.2016
7751

Ансбах мэри: ресторанда портловчи қурилма портлаган

Фото: Reuters

Германиянинг Ансбах мэри Карда Зайдель шаҳардаги ресторанлардан биридаги портлашга портловчи қурилма сабаб бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Мэрнинг айтишича, ҳозирча юз берган портлашлар сони маълум эмас. Шунингдек, қурилмани ким ҳаракатга келтиргани ҳам номаълум. 

Бавария ички ишлар вазирлиги вакили портлаш атайлаб қилинганини тасдиқлади. 

Аввалроқ ресторандаги портлашда бир киши ҳалок бўлгани, яна 11 киши яралангани маълум қилинганди.

Top