12:20 / 25.07.2016
4585

Бағдод яқинида навбатдаги теракт юз бериши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Бағдод шимолида автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши орқали содир этилган навбатдаги теракт оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда шифохонадаги манбасига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатган.

Бундан ташқари, 30дан ортиқ киши жароҳат олган.

Агентлик маълумотига кўра, портлаш Бағдоддан 80 км масофадаги Халис шаҳрида содир этилган.

Теракт террорчи-худкуш томонидан ижро этилган.

Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳозирча ҳеч бир ташкилот теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Top