21:43 / 25.07.2016
5456

Ҳиндистонда рикша ва автобус тўқнашиб кетиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистондаги Музаффарпур ва Ситамархи шаҳарларини боғловчи трассада автобус ҳамда авторикша тўқнашиб кетиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Tribune хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, 6 киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.

Маҳаллий аҳоли вакиллари йўлни тўсиб қўйишган ва ҳукуматдан қурбонларнинг оила аъзолари учун товон пули тўланишини талаб қилишмоқда.

Биҳар штати ҳукумати 400 минг рупиядан товон пули ваъда қилган (тахминан 6 минг доллар).

Top