11:03 / 25.07.2016
3772

Конта Уильямсни енгиб, WTA туркумидаги илк титулига эга бўлди

Буюк британиялик теннисчи Йоҳанна Конта АҚШнинг Стэнфорд шаҳридаги турнирда (мукофот жамғармаси 753 млн доллар) ғалаба қозонди. Бу унинг WTA туркумида қўлга киритган илк титули ҳисобланади.

Турнирда 3-рақам билан таснифланган 25 ёшли Конта америкалик теннисчи Винус Уильямсни (1) 3 сет натижасига кўра мағлуб этди: 7:5, 5:7, 6:2.

Ўз навбатида, Уильямс ўз мамлакатида ўтган бу турнирда фаолиятидаги 50-титулни ютиш имконидан маҳрум бўлди.

Top