11:51 / 25.07.2016
8162

Қорақалпоғистон Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига муносиб тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик тантанасига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Ушбу байрамни муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш мақсадида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мустақиллик байрами олдидан янги маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва тиббиёт муассасалари капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида ҳам бир қатор объектлар капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Сарабий овулидаги 100 ўринга мўлжалланган, замонавий жиҳозланган туманлараро тиббиёт маскани, Тозабоғ овулидаги қишлоқ врачлик пункти, Бўстон ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежида қайта қурилган ўқув амалиёт устахонаси, туман марказидаги 22-сонли умумий ўрта таълим мактаби тўлиқ таъмирланиб, замонавий жихозланган компьютер ва инглиз тили хоналари билан фойдаланишга топширилди. Шунингдек, мустақиллик байрами арафасида туманда 30дан ортиқ объектлар қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

 

Top