22:54 / 26.07.2016
9838

Афғонистонда ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинди

Фото: .bbc.com

Афғонистон ҳукумат кучлари ИШИД етакчиларидан бири Амаратини йўқ қилди. Умумий ҳисобда рейд давомида 120 га яқин террорчи йўқ қилинган. 

Мутахассисларнинг фикрича, Амарати энг нуфузли дала қўмондонларидан бири бўлган, у биринчи бўлиб "Толибон" етакчиларига хиёнат қилиб, ИШИД раҳбариятига содиқликка қасамёд қилган. Унинг ўлими ИШИДнинг Афғонистондаги имкониятларига путур етказиши керак.

Ҳукумат кучлари шунингдек жангарилар томонидан эгалланган Кот округидаги ҳудудларни озод этдилар. Рейдлар Кобулдаги терактга жавоб бўлди. 

23 июлда худкуш Кобулда хазарларнинг намойишида ўзини портлатгани оқибатида 80 киши ҳалок бўлган, 231 киши яраланганди. Ҳукумат маълумотларига кўра, террорчилар уч киши бўлган. Улардан фақатгина бири портловчи моддани ҳаракатга келтира олган. Иккинчи террорчининг бомбаси ишламай қолган, учинчиси эса воқеа жойида йўқ қилинган. 

Намойишга чиққан одамлар Туркманистондан Кобулга ўтказилаётган электр узатиш линиясини хазарлар яшайдиган вилоятдан ўтказишни талаб қилгандилар.

Top