06:51 / 26.07.2016
4130

Хитойда ярим йил ичида қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқаришда 10 минг киши айбланди

Хитойда 2016 йилнинг биринчи ярмида қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоқадор бўлган 10 минг фуқарога айблов қўйилди, деб маълум қилди 25 июлда Хитой давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Ван Ян.

Унинг айтишича, полиция умумий ҳисобда қалбаки дори-дармонлар, қурилиш материаллари, автомобиль эҳтиёт қисмлари, ўйинчоқлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича 64 мингта ишни тергов қилган.

Ван Яннинг айтишича, жиноятчилар борган сари техник томондан маҳоратлироқ ва эҳтиёткор бўлиб бормоқдалар. Унинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати интернетда маҳсулотлар назоратини қатъийлаштиришни ҳамда қалбаки маҳсулотларнинг мамлакат ташқарисига экспорт қилинишининг олдини олишга қаратилган махсус тадбирлар режалаштирмоқда. 

Бундан ташқари, ҳукумат оммавий ва хусусий компанияларда дастурий таъминотларнинг мунтазам текширувини ўтказмоқчи.

Top