20:48 / 26.07.2016
7739

Қозоғистонда шакар етишмовчилиги кузатилмоқда

Қозоғистонда шакар етишмовчилиги кузатилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий мухбирларига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

Айни вақтда мамлакатда шакар нархи одатдагидан 25 фоизга ошиб кетди. Интернет тармоғида Кўкшетау шаҳридаги супермаркетлардан бирида одамларнинг 25 килограммли шакар қопини талашаётгани тасвирланган видео тарқалди.

«Ҳар куни эрталаб шундай ҳолат такрорланади. Бизга шакар нархи арзон бўлгани учун кўп одам келади (260 тенге - 0,75 доллар)»,- дейди супермаркет сотувчиси. Унинг таъкидлашича, бошқа жойларда шакар 450 тенге (1,3 доллар)дан сотилмоқда. Баъзи шаҳарларда бир кишига 10 килограммдан ортиқ шакар сотиш таъқиқланди.

Қозоғистон ҳукумати бу борадаги муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Миллий иқтисодиёт вазирлиги вакиллари йирик шакар импортчилари билан учрашган ва юзага келаётган муаммоларни биргаликда ҳал қилишга келишиб олган.

Бироқ одамлар шакар яна эркин сотилиши ва унинг нархи пасайиши ҳақидаги ваъдаларга қарамай, уйларига қоп-қоп шакар ташишмоқда, худди тотал дифицит вақтидагидек, дейилади манбада.

Top