10:35 / 26.07.2016
14453

Мишель Обама АҚШ президентлигига муносиб номзод кимлигини айтди

Фото: AP

АҚШнинг ҳозирги президенти рафиқаси Мишель Обама Ҳиллари Клинтонни ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловда ғолиб бўлиш учун муносиб номзод деб билишини маълум қилди.

"Мен президент бўлишига ишонадиган ягона инсон бор, у ҳам бўлса Ҳиллари Клинтондир", — деди Обама Филадельфияда бўлган сафари пайтида.

Биринчи хонимнинг эслатишича, 2008 йили Ҳилларида Обамага праймеризда ютқазганидан сўнг, яна бир бор мамлакатга хизмат қилиш имконияти пайдо бўлган. Ўшанда у давлат котиби хизматида фаолият юритган эди.

Top