17:37 / 26.07.2016
19233

Энг новча кишилар истиқомат қилувчи мамлакатлар рейтинги эълон қилинди

Шифокорлар дунёнинг энг баланд бўйли аёллари ва эрлари истиқомат қиладиган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Олимларнинг ушбу тадқиқотга бағишланган қўшма NCD Risk Factor натижаси eLife журналида эълон қилинди, деб хабар қилмоқда The Guardian газетаси.

Шундай қилиб, жозибали жинс вакиллалари орасида энг баланд бўйлилари Латвияда истиқомат қилиб, уларнинг ўртача бўйи 169,8 смни ташкил этади. Энг бўйдор эркаклар сифатида ўртача 182,5 см билан нидерландияликлар фахрланиши мумкин. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, латвиялик аёллар 1914 йилда бу борада атиги 28-ўринни банд этишган. Нидерландиялик эркаклар эса 12-ўринда бўлган. 

Жанубий Корея ва Эрон фуқароларининг ўсиш суръатлари жадаллиги билан ажралиб турмоқда. Сўнгги юз йилликда корейс аёлларининг бўйи 20 смга чўзилган бўлса, эронлик эркаклар 16,5 смга ўсган. Энг паст эркаклар шарқий Тиморда (159,8 см), энг пакана аёллар Гватемалада (149,4 см) экани қайд этилган.

Умуман, тадқиқот ўтказилган мамлакатлар аҳолисининг бўйи ўртача 11 смга ўсган. Ҳозирги вақтда, бу кўрсаткич эркаклар учун 177,5 смни, аёллар учун 164,4 смни ташкил этмоқда. 

Олимларнинг фикрича, эндиликда Ер аҳолиси бўйининг ўсиш тенденцияси аксинча ривожлана боради. Инсон бўйининг ўсишига эса, турмуш даражасининг юқорилиги сабаб бўлган.

Top