14:10 / 26.07.2016
5018

Тиббий қўлқоплардан кўп марта фойдаланиш тақиқланди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи билан ( Адлия вазирлиги томонидан 19.07.2016 й. санасида № 2422-1 рақам билан рўйхатга олинган) қон билан боғлиқ муолажаларда кўп марта фойдаланиш тақиқланган тиббий анжомлар ва маҳсулотлар рўйхатига тўлдиришлар киритилди. 

Эндиликда, кўп марта фойдаланиш тақиқланган тиббий анжомлар рўйхатига стерилланган ва стерилланмаган резина қўлқоплар ҳам киритилди. 

Давлат тилида қабул қилинган ҳужжат, Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўпламида расман эълон қилинган 2016 йил 25 июль кунидан эътиборан кучга киритилган.

Top