17:22 / 28.07.2016
12630

Мультимиллионерлар орасида энг машҳур шаҳарлар эълон қилинди

«Ультрахайнет»лар деб аталувчи 30 миллион доллардан ортиқ маблағи бўлганлар ҳар йилнинг июль ойида асосан Лондонда тўпланишади. Мультимиллионерларнинг севимли шаҳарлари орасида — Ҳонконг иккинчи, учинчи ўринда Нью-Йорк туриши Knight Frank компанияси томонидан ўтказилган The Wealth Report 2016 тадқиқоти чоғида аниқланди. 

Таҳлилчилар йилнинг турли ойларида бадавлат инсонлар энг кўп тўпланадиган дунё шаҳарларига ойдинлик киритишган. Маълум бўлишича, июль ойида Лондонга 34 мингдан ортиқ ультрахайнет келса, июнь ойида Ҳонконгга 32 минг, Нью-Йоркка айни ойда 24 мингга яқин мультимиллионер тўпланади.

Ҳонконг

Бойларнинг севимли шаҳарларига ўнлигига шунингдек, Цюрих (августда 12 мингга яқин), Лос-Анжелес (июнда 11 минг), Дубайда (ноябрда 10,5 минг), Париж ва Ҳэмптон (май ва август ойларида 9 минг атрофида), Рио-де-Жанейро (декабрда 6,5 минг) ва Майами (декабрда 5,4 минг) шаҳарлари ҳам кирган. 

Нью-Йорк

Knight Frank компаниясига кўра, мультимиллионерлар энг хуш кўрадиган байрам АҚШдаги Шукроналик кунидир: 2015 йил ноябрь ойида шахсий самолётларда 5,3 минг ультрахайнет ушбу шаҳарга учиб келган. Оммавийлиги жиҳатидан Америкача футболнинг Суперкубоки баҳси иккинчи ўринда (661 млннер), Давос иқтисодий форуми (528 ультрахайнет) учинчи ўринда туради.

Top