22:02 / 28.07.2016
5481

ОАВ: Facebook ижтимоий тармоқда реклама учун жой қолмаганлигини маълум қилди

Facebook компаниясининг молиявий директори Дэвид Вейнернинг айтишича,  2017 йилнинг бошидан бошлаб, ижтимоий тармоқнинг ҳар бир аъзосига юбориладиган реклама даромад манбаининг асосий омили бўлмайди. Recode нашрининг фикрича, 2016 йилнинг иккинчи кварталида рекламадан 6,2 млрд доллар фойда олган Facebook’да реклама учун жой қолмаган.

Recode нашрининг ёзишича, Facebook реклама миқдорини бошқа ошира олмайди. «Биз ишга ақл билан ёндошган ҳолда ҳар бир фойдаланувчининг тасмасида реклама контенти баланс асосида берибборилишини таъминлаймиз», — деди Вейнер 
Facebook ғоясига кўра, у фойдаланувчилар сонини ошириб, кўп пул келтирадиган янада самаралироқ рекламалар ташкил қилиши керак эди, деб ҳисобламоқда нашр. Ижтимоий тармоқдан фойдаланувчилар базаси юқорилаб бормоқда. 2016 йилнинг иккинчи кварталида ундан фойдаланувчилар сони 60 млн га етган. 
Рекламани кенгайтириш билан боғлиқ масала Facebook учун унчалик ҳам муаммо туғдирмайди, деб ёзмоқда мақола муаллифи. Флагман маҳсулотлари компаниянинг ягона бўлмасада, бироқ асосий даромад манбаи ҳисобланади. Албатта, компанияда реклама бизнесини юритадиган бошқа маҳсулотлари, масалан, Instagram бор.

Top