22:36 / 29.07.2016
5697

Муссолинининг ватанида фашистик рамзлар ифодаланган сувенирлар сотиш тақиқланди

Фото: © РИА Новости

Италиялик диктатор Бенито Муссолино ватани бўлмиш Эмилия-Романья вилояти ҳудудида у туғилган кунга 133 йил тўлган кундан бошлаб фашистик рамзлар ифодаланган сувенирлар сотилиши тақиқланди.

Gazzetta di Reggio нашри хабарига кўра, вилоят ҳудудий кенгаши шундай қарор чиқарган.

Муссолини 1883 йилнинг 29 июлида Эмилия-Романья вилоятидаги Предаппио шаҳарчасида (Болонья шаҳридан 90 км масофада) дунёга келган.

Тегишли ҳужжат эълон қилиниши биланоқ вилоят ҳудудида бу тақиқ бўйича баҳс-мунозаралар бошланиб кетган.

Top