18:02 / 30.07.2016
5360

Amazon’нинг соф фойдаси бир йилда 800 фоизга ошди

2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги ҳисоботлари бўйича Amazon онлайн-ритейлерининг соф фойдаси 39 баравар ошиб, 1,37 млрд долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда компания ҳисоботидаги маълумотларда келтирилган.

Бир йил муқаддам апрель—июнь ойларида Amazon компаниясининг соф фойдаси 92 млн долларни ташкил этган эди. Бу эса унинг фойдаси 800 фоизга ошганини кўрсатади.

II квартал бўйича даромад 857 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткичдан 9,3 баравар кўп. Компаниядаги сотувлар ҳажми 29,6 фоизга ошиб, 59,532 млрд долларгача етган. Компания прогнозларига таянадиган бўлса, кейинги кварталда сотувлар ҳажми 22−32 фоизга ошиши керак.

Top