09:52 / 30.07.2016
6496

БМТ: Индонезия ҳукумати қатл ҳақидаги ҳукмини ўзгартириши керак

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Индонезияда гиёҳванд моддалари сотуви билан шуғулланган тўрт маҳбуснинг қатлини қоралади ва ҳукуматдан яна 10 нафар маҳбусни отиш ҳақидаги қарорини ўзгартиришини сўради. Бу ҳақда Бош котиб расмий ўринбосари Фархон Хак маълум қилган.

"Бош котиб 29 июль куни Индонезияда амалга оширилган қатлдан чуқур қайғурди. У мамлакат ҳукуматини бошқа маҳбусларни қатл этмасликка чақирмоқда", - деди Хак.

Тўрт нафар маҳбус – уч нафар нигериялик ва бир нафар индонезиялик 27-29 июль кунлари тунда қатл этилган эди. Улардан ташқари яна 10 маҳбуснинг, улар ичида Ҳиндистон, Покистон ва Зимбабве фуқаролари бор, қатли сўнгги дақиқаларда бекор этилган эди.

Top