21:41 / 30.07.2016
4979

Ҳиндистонда тошқинлардан ҳалок бўлганлар сони 52 кишига етди

Фото: today.kz

Ҳиндистоннинг Ассам и Бихар штатларидаги тошқинлар оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлди. Аввалроқ 43 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Ҳиндистон ички ишлар вазири Ражнатх Сингх Ассам штатига ташрифи вақтида унга 26 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганини айтган. Бихар штати фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, 29 июль ҳолатига кўра, бу ерда ҳам 26 киши ҳалок бўлган.

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар бир неча кун аввал бошланган. 4 миллионга яқин одам у ёки бу тарзда табиий офат таъсирига учраган.

Ички ишлар вазири Ассам штатига ташриф буюргандан кейин у ердаги вазиятни "оғир" деб атаган, бироқ маҳаллий ҳокимият фавқулодда вазиятларни эплай олаётганини таъкидлаб ўтган. У, шунингдек, қутқарув ишларига ҳарбийлар жалб қилинганини маълум қилган. Вазирнинг айтишича, айни кунда 6 мингдан кўпроқ одамни қутқариб қолишга эришилган.

Top