15:10 / 31.07.2016
12263

Ёзувчи Фозил Искандар вафот этди

Фото: ТАСС

Россиялик таниқли ёзувчи ва шоир, Совет адабиёти намоёндаси Фозил Искандар 88  ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "Россия 24" телеканалида хабар қилинди.

Фозил Искандар 1929 йилнинг 6 мартида Сухумида туғилган, 1954 йили Москвадаги Горький номидаги Адабиёт институтини тамомлаганди.

Унинг илк китоби "Тоғ сўқмоқлари" Сухумида 1957 йили чоп этилганди. Ўтган асрнинг 50-йиллари охирида "Ёшлик" журналида илк асарлари нашр этилгач, у илк марта машҳурликка эришганди.

Фозил Искандар "Инсон ва унинг атрофидагилар", ("Человек и его окрестности"), "Ҳераклнинг 13-чи жасорати", ("Тринадцатый подвиг Геракла"), "Софичка", ("Софичка"), "Шоир", ("Поэт"), "Қуёнлар ва бўғма илонлар", ("Кролики и удавы"), "Ибтидо", ("Начало") ва "Чегемлик Сандро", ("Сандро из Чегема") каби асарлар қолдирди.

Top